Анталиядаги Туризм академияси ўзбекистонликлар учун грант ҳисобига таълим бўйича танлов ўтказади
Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Анталиядаги Туризм академияси ўзбекистонликлар учун туризм йўналишида грант ҳисобига таълим бўйича танлов ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Танлов 31 мартдан 19 мартгача Ўзбекистоннинг тўрт шаҳри: Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Бухорода ўтказиш режалаштирилмоқда. Бошқа шаҳарлар аҳолиси учун танловда онлайн қатнашиш имкони яратилади.
Академия ректори Зафер Биккеноглу (Zafer Bikkenoglu) тарафидан имзоланган хабарда таъкидланишича, грант асосида таълим олиш имкониятига математика, инглиз тили имтиҳонлари ва суҳбатдан яхши ўтган абитуриентлар эга бўлади.
Эслатиб ўтамизки, Анталиядаги Халқаро туризм академияси Institute of Hospitalityнинг (Буюк Британия) халқаро аккредитациясига эга, шунингдек, Eurhodip версияси бўйича Европадаги энг яхши 100 меҳмондўстлик мактаби рўйхатига киради.
Академия кенг кўламли халқаро маданий-маърифий лойиҳалар ташкилотчиси ҳисобланади. Улар орасида Халқаро туризм олимпиадаси ва Халқаро туризм, маданият ва спорт фестивали, кабилар бор. Академия БМТнинг Бутунжаҳон туристик ташкилотининг (WTO) аъзоси ҳисобланади.
Сурат манбаи: http://kz-study.kz/turkish-universities/akademiya-turizma-v-antalii


