Апрел бошида Тошкентда ўзбек-корейс кооперация биржаси бўлиб ўтади

Дата: 16:28, 27-03-2015.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Апрел бошида Тошкентда корея ишбилармон доиралари делегацияси ташрифи доирасида ўзбек-корейс кооперация биржаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ташриф доирасида (1-3 апрелда – ЎзТАГ) Тошкентда ўзбек-корейс кооперация биржаси бўлиб ўтади. Унинг доирасида икки мамлакат компаниялари ўртасида музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Шу жумладан, музокараларда бигаликда бизнес-лойиҳаларни амалга ошириш ва тадбиркорлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинади. Корея делегацияси “Навоий” ЭИСҲ ва “Ангрен” ЭИҲ доирасида инвестиция ҳамкорлиги имкониятлари билан ҳам танишади”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизматида.

Маълумот ўрнида, бугун Ўзбекистонда корейс сармояси иштирокидаги 400 ошиқ корхоналар мавжуд. Уларнинг 70 атрофидаси 100% корейс капиталига ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: