Апрел бошида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” покистоннинг Лахорига учишни бошлайди

Дата: 01:47, 30-03-2017.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – 5 апрелдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК покистоннинг Лахор шаҳрига учишни бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

28 мартда авиакомпания бу ҳақида расмий маълумот берди.

Тошкент-Лахор-Тошкент йўналишидаги учишлар А320 лайнерларида ҳафтасига икки марта сешанба ва пайшанба куни бажарилади.

Учишлар жадвали МАК сайтида мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: