Апрел охирида Ислом Каримов Россияга расмий ташриф буюради

Дата: 17:40, 29-03-2016.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ - 25-26 апрелда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россияга расмий ташриф билан боради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташриф муддатлари ҳақида РИА Новости РФ Молия вазирининг ўринбосари Сергей        Сторчакка асосланган ҳолда хабар қилди.

“25-26 апрелга Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Москвага расмий ташрифи режалаштирилган. Хусусан, Ўзбекистон ҳарбий кучларини модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш бўйича россия ускуналарини етказиб беришга доир бошланғич келишувлар мавжуд. Бу Ислом Каримовнинг Москвага ташрифининг эҳтимолий мавзуларидан бири бўлади”, - деди Сторчак Федерация Кенгаши халқаро қўмитаси мажлисида.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил июлда ШҲТ Уфа (Россия) саммитида Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбарини  Москвага давлат ташрифи билан боришга таклиф қилган эди. Маълумки мамлакатлар бу (2015) йил иттифоқчилик муносабатларининг ўн йиллигини нишонладилар. Каримов Россия президентининг таклифини қабул қилган.

Кейинроқ, 2015 йил декабрда Тошкентдаги учрашувда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари  Григорий Карасин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан юқоридаги ташрифга тайёргарлик масаласини муҳокама қилган эди.

Бир неча кун сўнгра, Ўзбекистоннинг РФ ишончли вакили Равшанбек Алимов Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Москвага ташрифи икки томонлама муносбабатларни ривожлантиришга ҳисса қўшишини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Россияга 2013 йил апрелдаги олдинги ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасида 2017 йилгача бўлган муддатда иқтисодий ҳамкорлик дастури қабул қилинган эди.

2015 йил якунлари бўйича РФ ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси $6,1 млрдни ташкил этган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: