Апрел ўртасида Тошкентда талабалар медиа-конференцияси бўлиб ўтади

Дата: 16:05, 01-04-2015.

Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – 16 апрелда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маданият саройининг Кичик залида журналистика факультетининг VI анъанавий талабалар медиа-конференцияси бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) тадбирнинг Facebook тармоғидаги расмий саҳифасига асосланган ҳолда.

Конференция университетнинг журналистика факультети, шунингдек, унинг битирувчилари бўлган ёш журналистлар томонидан ташкил этилмоқда. Ташкилотчиларнинг таъкидлашларига кўра, тадбирдан кўзланган мақсад интернет-журналистика феноменини ўрганиш, конференциянинг бу йилги мавзуси эса “Интернет-ОАВ аудиторияси” мавзусидир.

Анъанага кўра, конференцияда соҳа экспертлари, босма ва Интернет АОВ вакиллари, амалиётчи журналистлар қатнашадилар. Тадбир меҳмонлари орасида Gazeta.uz, Kun.uz, Daryo.uz, Telegraf.uz, Sharh.uz ва бошқа қатор етакчи ўзбек интернет-нашрлари вакиллари бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: