Апрелда Тошкентда “Дам олиш дунёси 2016” халқаро туристик кўргазмаси бўлиб ўтади
Тошкент. 25 март. ЎзТАГ - 18-19 апрелда “Ўзкургазмасавдо” кўргазма марказида IV “Дам олиш дунёси 2016” халқаро туристик кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон туристик саноатидаги ушбу ҳодиса сайёҳлик саноатидаги янги тамойиллар, замонавий технологиялар ва иш услубларини муҳокама қилишга имкон беради. Жорий йилда кўргазмада Малайзия, Сингапур, Таиланд, БАА, Туркия, Вьетнам, Чехия, Украина ва бошқа мамлакатлар туристик компанияларининг иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон вилоятлари ҳам эксклюзив стендларда тақдим этилади", - деб таъкидлашди “Ўзбектуризм"да.
Анъанага кўра, кўргазма янги баҳор-ёзги туристик мавсуми олдидан ўтказилади, бу эса иштирокчи компания ва меҳмонларга туризм бозорида тўғри қарорлар қабул қилишга имкон беради. Бундан ташқари, тадбир янги ҳамкор ва мижозлар топишга ҳам имконият яратади.
Кўргазманинг иккинчи кунида анъанавий “Ипак йўли таъми” Миллий таомлар фестивали ўтказилади. Унининг доирасида мамлакатнинг энг яхши ошпазлари меҳмон ва иштиркчиларга энг яхши ўзбек миллий таомларини тақдим этадилар.