Апрелда Тошкентда Job Fair 2015 Бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади
Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – 10 апрелда Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” кўргазма мажмуида Job Fair 2015 Бўш иш ўринлари ихтисослашган ярмаркаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ярмарка сайтидаги хабарга кўра, тадбир MyJob.uz ишбилармонлик тармоғи, “Карьера+” газетаси ҳамда бош ҳамкор “Unitel» МЧЖ (Beeline СБ) томонидан ташкил этилмоқда.
Ҳозирда “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани”, “Enter Engineering PTE. Ltd”, “Coscom” МЧЖ ХК (Ucell СБ), “УЗБАТ А.О.” ҚК компаниялари, “Artel”, “Akfa”, “LG Electronics”, Milk Euro Food,”Uzprommashimpeks” ДАК ва бошқалар ярмаркада қатнашиш истагини билдирдилар.
Бундан ташқари, 13-17 апрелда ярмарка сайтида бўш иш ўринларининг онлайн ярмаркаси ташкил этилади.


