Апрелда Тошкентга Польша тадбиркорлари делегацияси ташриф буюради

Дата: 18:10, 02-04-2015.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ – 12-14 апрелда Ўзбекистонга Польша Республикаси ишбилармон доиралари делегацияси ташриф буюради. Ташриф Ўзбекистон ва Польша Савдо-саноат палаталари томонидан ташкил этилмоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Польша элчихонасидан маълум қилишларича, Силезия Савдо-саноат палатаси раҳбари Р.Тужаньский бошлиқ делегация таркибига қатор поляк компаниялари мутахассислари киради. Улар коммунал тармоқлар, ҳаракатланувчи тизимлари ва конвейерлар ишлаб чиқарувчилари, алюминий профиллар, маиший кимё товарлари, сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, тоғ-кон саноати учун хизматлар соҳалари корхоналари вакилларидан иборат.

Поляк делегацияси ўзбек томони билан биотиббиёт ва нанотехнологиялар, темир йўл транспорт воситалари, автобус ва троллейбуслар, меваларни совутиш ва сақлаш учун ускуналар соҳаларида илмий тадқиқот ишларини юритиш масалаларида ҳам музокаралар ўтказади.

Ташриф доирасида ўзбек-поляк бизнес-форуми ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: