Апрелда ўзбек чегарачилари 131 давлат чегарасини бузувчиларни қўлга олди

Дата: 16:42, 17-05-2017.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Апрелда Ўзбекистон Республикаси чегара қўшинлари ҳарбийлари 131 давлат чегарасини бузувчиларни қўлга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмита хабарига асосланган ҳолда.

Бундан 51 киши Қирғизистон билан чегарада қўлга олинган. Ушбу малакатдан 1,5 млрд сўмдан зиёдлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

“Оператив маълумотларни текширишда Андижон вилояти Пахтаобод тумани Ёлғизбоғ қишлоғида икки киши ушланди. Улар Қирғизистонга $694,8 минг ва қиймати 1 млрд сўмдан ортиқлик 6,8 кг олтинни ноқонуний олиб чиқишга уринишган. Бу ҳолат бўйича жиноят иши очилди”, - деб таъкидлашди қўмита матбуот хизматида.

Қирғизистон билан чегарада ҳар бири 10 млндан 90 млнгача бўлган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний контрабандаси бўйича 3 ҳолат аниқланди.

Тожикистон билан чегарада 12 давлат чегарасини бузувчилар, Қозоғистон билан чегарада 62 давлат чегарасини бузувчилар ва қиймати 10,7 млн сўмлик рангли металл тўхтатилди. Афғонистон ва Туркманистон билан чегарада 3тадан чегера бузувчилар қўлга олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: