Апрелда ўзбек куч тизимлари Қирғизистондан келган 50 контрабандачини ушладилар

Дата: 12:07, 01-05-2015.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – 2015 йилнинг апрелида ўзбек-қирғиз чегарасида Қирғизистон фуқароси бўлган 50 контрабандачи қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмита баёнотига асосланган ҳолда.

“Чегара орқали қиймати 1,8 млрд сўм атрофида бўлган товар моддий бойликларни ноқонуний олиб ўтиш билан боғлиқ 146 фактларнинг олди олинди. Айни пайтда икки ҳолатда Ўзбекистонга 1,2 млрд сўмлик мобил телефонларни ноқонуний олиб киришнинг олди олинди”, - деб таъкидланади МХХ баёнотида.

Куч тизимлари маълумотларига кўра, контрабанда асосан Жалолобод вилоятининг Шамалдисой деган жой, Олабуқу туманиинг Гулистон, Актам, Караван, Озак, Калинино аҳоли пунктлари ва Боткент вилоятининг Қадамжой тумани Қадамжой шаҳри орқали олиб ўтилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: