Апрелда Ўзбекистон Украина шакарининг ярмидан кўпини импорт қилди
Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Апрелда Ўзбекистон Украинадан бу ерда ишлаб чиқарилган шакар ҳажмининг ярмидан кўпини импорт қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Украина шакар ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциациясига таянган ҳолда.
“Жорий маркетинг йилининг апрель ойида 41,8 минг тонна шакар экспорт қилинди, бу эса бундан олдинги ойдагидан 12% оздир. Етказиб бериш суръатлари бироз сусайган бўлсада, экспорт географияси ўзгаргани йўқ. Энг кўп шакар – бутун экспорт ҳажмининг 55% Ўзбекистонга юборилган”, - деб изоҳлари буни “Укрцукор” уюшмаси таҳлилий бўлими мудири Руслана Бутыли.
Бундан ташқари, апрелда етказиб беришларнинг 12% Буюк Британияга, яна 6% Озарбайжонга ва 15% атрофидаси Молдова, Ливия ва Туркияга амалга оширилган.
Мамлакат 2017 йилнинг сентябридан 2018 йил апрелигача жами 379,9 минг тонна шакар экспорт қилган.
Сурат манбаи: http://www.menslife.com/ration/sakhar-belaya-smert.html