Апрелда Ўзбекистон ва Россия меҳнат муҳожирлиги бўйича икки келишув имзолаш ниятида

Дата: 17:42, 16-02-2017.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Апрелда Ўзбекистон ва Россия меҳнат муҳожирлиги бўйича икки келишув имзолаш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида РИА Новости Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги вакилига асосланган ҳолда хабар бермоқда.

“Апрелда меҳнат миграцияси соҳасида иккита келишув имзолаш режалаштирилмоқда, ҳозирда хужжатлар матнларини мувофиқлаштириш жараёни кетмоқда”, - деди агентлик манбаси.

Хусусан, РФ ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиш учун Ўзбекистон фуқароларини жалб этишни ташкиллаштириш ва ишга ёллаш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда.

Иккинчи келишув эса икки мамлакатнинг миграция соҳасидаги ваколатли органларининг ўзаро ҳамкорлигини кўзда тутади.

Меҳнат вазирлиги вакилининг айтишича, ҳужжатлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширадиган ташрифи давомида имзоланиши режалаштирилмоқда.

Экспертларнинг баҳоларига кўра, ҳозирда РФ 3 млн атрофида Ўзбекистон фуқаролари асосан пул топиш мақсадларида юрибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: