Апрелнинг биринчи ҳафтасида ЎзРТХАБ айланмаси 152 млрд сўмдан ошди

Дата: 15:27, 09-04-2015.

Тошкент. 9 апрел. ЎзТАГ – 30 мартдан 5 апрелга қадар Ўзбек республика товар хом-ашё биржасининг (ЎзРТХАБ) айланмаси152,6 млрд сўмни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўтган ҳафтадагига қараганда биржа битимлари ҳажми 6,2% ошиб, 122,3 млрд сўмни ташкил этди. Биржа бозорининг ЎзРТХАБда тузилган битимлар умумуй ҳажмидаги улуши 80% ташкил қилди. Валюта савдо майдончаси айланмаси $1,5 млнни ташкил этиб, бу ерда полиэтилен (68%), нефть гази савдоси етакчилик қилди (29%).

Кўргазма-ярмарка савдолари ҳажми бир оз пасайиб, 15,5 млрд сўмга тенг бўлди. Бундан экспорт шартномалари 124,5 млн сўмни, кичик бизнес улуши 12,2 млрд сўмни ташкил қилди. Ушбу платформада 4,8 млрд сўмлик машиносозлик маҳсулотлари, 2,7 млрд сўмлик металлургия маҳсулотлари, 1,5 млрд сўмлик қурилиш материаллари кўп сотилди.

Давлат харидлари ҳажми 7,9 млрд сўмни ташкил этди. Бу орқали 2,1 млрд сўм бюджет маблағлари тежалди.

Корпоратив харидлар миқдори 7,1 млрд сўмни ташкил этди. Натижада буюртмачиларнинг 1,4 млрд сўм (харидлар бошланғич қийматининг 17%) тежалди. Тузилган битимлар ҳажмида кичик бизнес субъектлари улуши 98,6% ташкил қилди.

$1 = 2496,16 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: