Ҳар ҳафта Хитойдан Тошкентга Хоргос орқали 3 контейнер поезди йўлга қўйилиши мумкин

Дата: 16:28, 24-11-2015.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Ҳар ҳафта Хитойдан Тошкентга Хоргос орқали 3 контейнер поездлари йўлга қўйилиши мумкин, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) “KTZExpress” АЖ президенти вазифасини бажарувчи Ержан Жакишевга асосланган ҳолда.

“Тошкентга поездга келсак, биз ҳозирда Хоргос орқали доимий ҳафталик контейнер поезди қўйиш салоҳиятини кўрмоқдамиз. Аслида, ушбу салоҳият ҳафтасига уч поезд деб баҳоланмоқда”, - деди Е.Жакишев сешанба кунги брифингда.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Хитойдан ҳафтасига Хоргос орқали Тошкентга 1 контейнер поезди қатнамоқда, аммо ушбу қатнов доимий эмас.

1 контейнер поездининг узунлиги камида 41та 12 футли контейнерга тенг бўлиши таъкидланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: