Ҳар бир қишлоқда почта бўлими бўлади – Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари

Дата: 17:26, 03-07-2018.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – Ҳар бир қишлоқда почта бўлими бўлади, деди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги раҳбари Азим Аҳмадхўжаев, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Daryo.uz нашрига таянган ҳолда.

“Биз Почта.2.0 дастурини ишга туширмоқчимиз. Пенсия тарқатишни “Халқ банки”дан қайтариб олиб, яна почтанинг зиммасига юклаймиз. Пенсионерлар пенсиясини олишга бормайди. Пенсияни почтачилар тарқатиши керак. Биз шундай шароит яратамизки, ҳар бир почта бўлимида пенсионер ўзига керакли миқдорда нақд пул ечиб олиши мумкин бўлади”, - деб таъкидлади А. Аҳмадхўжаев интервьюда.

Вазирлик раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда почта соҳасида 7 минг нафар ходим ишлайди, 1992 йилда эса 30 минг киши ишлаган.

“Почта қутиларини қайта тиклаймиз. Ҳар бир қишлоқда почта бўлими бўлади. Почта тизимида 40 минг киши ишлайди”, - деди А. Аҳмадхўжаев.

Сурат манбаи: http://gigacube.info/mail-carrier-job.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: