Ҳар бир қозоғистонлик автоҳаваскор пойгачидир, деб ҳисоблайди юк машиналари тоифасидаги ралли-марафон совриндори

Дата: 14:14, 11-12-2014.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – Автомобилни бошқарувчи ҳар бир қозоғистонлик пойгачидир, деб ҳисоблайди юк машиналари тоифасидаги “Дакар-2012” ралли-марафонининг бронза медали совриндори Артур Ардавичус, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Автоспорт – бу ҳафвсизлик ва аҳилликдир. Ҳар бир киши рулда ўтиради, ва ушбу ҳолатда бўлиш жуда муҳим, чунки Қозоғистонда рулни бошқарадиган ҳар бир киши пойгачидир, ва бизнинг вазифамиз ҳавфсиз тўғри бошқарувни кўрсатиш ҳамда омма орасига автоспорт маданиятини олиб киришдан иборат. Чунки автоспортда ҳавфсизлик биринчи ўринда туради”, – деди А.Ардавичус пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда.

Эслатиб ўтамизки, “Дакар-2015” ралли-марафонида Қозоғистондан 4 экипаж – уч енгил автомобиль ва битта юк машинаси қатнашади.

2015 йилнинг 4-17 январ кунлари ўтказиладиган пойга маршрути Аргентина, Чили ва Боливия ҳудудлари бўйлаб ўтади.

Жами раллида дунёнинг деярли 50 мамлакатидан 450 экипаж қатнашади. Иштирокчилар жами 9 минг км масофани босиб ўтадилар, шундан 5 минг километри тезкор участкаларга тўғри келади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: