Ҳар йили Россия ҳудудига Ўзбекистондан 2,5 млндан ортиқ киши келади – Рафиков
Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Ҳар йили Россия ҳудудига Ўзбекистондан 2,5 млндан ортиқ киши келади, деди Красноярск ўлкаси губернаторининг жамоатчилик алоқалари бошқармаси раҳбари ўринбосари Рашид Рафиков, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу рақамлар Красноярск ўлкаси миллий-маданий мухториятлар палатаси Фуқаролик Ассамблеяси мажлисида эълон қилинди.
“Ҳар йили Россия ҳудудига Ўзбекистондан 2,5 млндан ортиқ киши келади. Икки давлат ўртасидаги меъёрида, маданиятли муносабатларни йўлга қўйиш ўзаро манфаатли шартларга асосланиши керак”, - деб иқтибос келтиради Рафиковдан Красноярск ўлкасида Фуқаролик Ассамблеясининг матбуот хизмати.
Тадбир иштирокчилари 2017 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик ишлаш учун уюшган ҳолда ёллаш тўғрисидаги битим” доирасида минтақада муҳожирларинг меҳнат фаолияти муаммоларини муҳокама қилдилар.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясида вақтинча ишлашга ёллаш ва жалб қилишни уюшган ҳолда ташкил этишнинг тартиб ва шароитларини белгилайди.
Шунингдек, Рафиков Красноярск ўлкаси ва Ленинград вилояти синов ҳудудлари сифатида танлангани, бу ерда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик ишга ёллаш бўйича ҳукуматлараро битимдан ташқари уч томонлама келишув тузилиши, учинчи томон сифатида Красноярск ўлкаси бўлишини айтиб ўтди.
“Минтақада ўлка бизнеси вакилларидан зарур хорижий ишчи кучига ариза шакллантирилади. Бизнинг ҳудудда ишлашни истаган ўзбекларнинг аризаларига мувофиқ, уларни ватанларида мутахассисликлар ва рус тилига ўқитилади”, - деди у.
Палатаси аъзоси, Красноярск вилояти ўзбеклари минтақавий миллий-маданий мухторияти Жамоат ташкилотлари кенгаши раиси Саитмурот Холжигитов Красноярск ўлкасида муҳожирлар фаолиятининг муаммолари ҳақида гапириб берди. “Меҳнатга ҳақ тўлаш, яшаш ва меҳнат шароитлари билан боғлиқ муаммолар мавжуд, вилоятда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг моддий таъминоти пасаймоқда. Бу масалалар икки марта муҳокама қилинди: Муҳокамалар ўзбеклар миллий-маданий мухторияти, Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик федерал хизмати, ўлка ҳокими ва тадбиркорлар вакилларининг яқиндаги йиғилишида, шунингдек, Красноярск ўлкасида яшовчи муҳожирлар билан учрашувда ўтказилди.
Йиғилиш доирасида жамоатчилар ўлка ҳудудига Ўзбекистондан келаётган чет эл фуқароларининг бошланғич мослашуви ва интеграциясини кучайтириш зарурлигини таъкидладилар. Бу мослаштириш учун жавобгарликни уларни меҳнатга ёллаётган бизнес ва фуқаролик жамияти институти – Красноярск ўлкаси ўзбеклари миллий-маданий мухторияти ўз зиммасига олиши зарур.
“Мухторият иши бу ерда жуда муҳим, чунки у ўлка ҳудудида кўп йиллар давомида фаолият юритмоқда, у муҳожирларни қўллаб-қувватлаши ва ёрдам бериши мумкин. Шубҳасиз, ҳамкорликнинг бундай схемаси бошқа мамлакатлар ва мухториятларида учун намуна бўлади”, - деди Рашид Рафиков.
Сурат манбаи: https://www.azathabar.com/a/24738838.html