Ҳар йили Ўзбекистонга 10-15 минггача француз туристлари ташриф буюради

Дата: 15:23, 19-01-2018.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Ҳар йили Ўзбекистонга 10-15 минггача француз туристлари ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар 18-январ куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виолен Бийет де Вильмор билан учрашувда келтирилди.

ТИВ маълумотларига кўра, томонлар учрашув давомида турли соҳаларда Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигини янада ривожлантириш нуқтаи назаридан икки томон кун тартибининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирги вақтда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим қоидалари билан тартибга солинади. 2016 йилда ўзаро савдо ҳажми $264,8 млнни ташкил этди.

2017 йил 1 июн куни Тошкентда Ўзбекистон ва Франция ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди. Томонлар атроф-муҳит, сув ресурслари, коммунал хизматлар, ахборот технологиялари ва коммуникациялар, транспорт ва логистика, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Янги ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Бундан ташқари, сўнгги йилларда Франциядан Ўзбекистонга сафар қилаётган сайёҳлар сони бўйича етакчи бўлиб қолмоқда: ҳар йили республикага 10-15 минг француз сайёҳи ташриф буюради.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК вакиллари, Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари вакиллари ҳар йили Парижда TOP RESA халқаро сайёҳлик кўргазмасида ҳам фаол иштирок этадилар. 

Сурат манбаи: https://uzreport.news/politics/novyiy-posol-frantsii-violen-de-vilmor-nachala-svoyu-deyatelnost

Янгилик билан ўртоқлашиш: