Қарағандада ўзини МХҚД ходими сифатида таништирган Ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

Дата: 15:12, 26-03-2018.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – Ўзини Миллий хавфсизлик қўмитаси Қарағанда вилояти департаменти ходими сифатида таништирган Ўзбекистонликка ҳукм ўқилди, деб хабар беради КазТАГ.

“Мурат Қудайбергенов ҚР ЖКнинг 390 моддаси 2 қисми (ҳокимият вакили лавозимини ўз-ўзича қўйиб олиш) ва 190 моддаси 1 қисмида (фирибгарлик) кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилиб, унга синов назорати муддати белгиланган ҳолда 2 йилга озодлигини чеклаш жазоси берилди”, - деб хабар беришди Қарағанданинг 1 сонли Казыбекбий туман судида.

Олдин хабар берилгани каби, Қозоғистоннинг Темиртов шаҳри ҳудудида яшаб турган Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидан бўлган 22 ёшли Мурат Қудайбергенов ўзини Қарағанда вилояти Миллий хавфсизлик департаменти ходими сифатида танитиб, 800 минг танга кредитларни алдов йўли билан расмийлаштиришда гумон қилинмоқда.

Сурат манбаи: https://news.pn/ru/criminal/73791

Янгилик билан ўртоқлашиш: