Ғарб мамлакатлари дипломатик ваколатхоналари Тошкентда Иқлим ўзгаришининг олдини олиш кунини нишонладилар

Дата: 16:16, 11-09-2014.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентдаги Буюк Британия, Германия, Франция элчихоналари Европа Иттифоқи (ЕИ) Делегациясидаги ҳамкасибалари билан биргаликда Иқлим ўзгаришларини бартараф қилиш ва унинг оқибатларини енгиллаштириш кунини нишонладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкентдаги Буюк Британия элчихонасидан хабар қилишларича, ушбу тадбир илк маротаба дипломатик миссиялар билан биргаликда ўтказилган бўлиб, дунёнинг 20 зиёд мамлакатларида иқлим ўзгариши муаммолари соҳасида дипломатик ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлаш мақсадларида ўтказилди.

Тошкентда ўтказилган тадбирда 50 ортиқ иштирокчилар йиғилди, улар орасида Ўзбекистон давлат муассасалари вакиллари, давлат ва нодавлат ташкилотларига мансуб атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси экспертлари, дипломатлар, халқаро ташкилотлар, ОАВ вакиллари ва бошқаларни кўриш мумкин эди.

ЕИ Делегациясининг Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий бўлими бошлиғи Ондрей Шимекнинг сўзларига кўра, иқлим ўзгаришининг олдини олиш Европа Иттифоқининг стратегик устивор мақсадларидан бири бўлиб, Иттифоқ иқлим ўзгаришлари оқибатлари билан курашиш соҳасида ҳамкорларини қўллаб-қувватлашга тайёр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: