Ғарбий Африкада Эбола вируси қурбонлари сони 10 минг кишидан ошди

Дата: 10:43, 13-03-2015.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Эбола вируси натижасида қурбон бўлганлар сони 10 мартдан бошлаб 43 кишига кўпайди, касалланган сони эса 103 кишига ошди. Бунга доир маълумотлар Бутунжаҳон савдо ташкилоти (БСТ) томонидан эълон қилинди, деб хабар беради ТАСС.

Эпидемия бошидан бери Гвинея, Либерия ва Сьерра-Леонада жами 10 минг 4 киши қурбон бўлди, 24 минг 350 киши касалликни юқтирди.

Либерияда қурбонлар сони 4 минг 162 тага, касалликка чалинганлар 9 минг 343 кишига етди. Сьерра-Леонада касалликдан 3 минг 655 киши вафот этди, 11 минг 677 киши уни юқтириб олди. Гвинеяда ушбу кўрсаткичлар юқоридаги мамлакатлардагига қараганда сезиларли даражада оз. Бу ерда 3 минг 330 киши Эбола қурбони бўлди ва 2 минг 187 киши касалликка чалинди.

Шунингдек, Мали, Нигерия, Сенегал, Испания, Буюк Британия ва АҚШда ҳам касалликка чалиниш ҳоолатлари қайд этилган. Шунга қарамасдан, ушбу мамлакатларнинг кўпчилигида касалланганлар сони ўн кишидан ошмайди. Фақат Нигерияда 20 киши касалликни юқтириб, 8 киши ундан вафот этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: