Ғарбий Қозоғистондаги Уральск-Атиров трассасида 2 ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Дата: 16:26, 02-05-2018.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги Уральск-Атиров трассасида Ўзбекистоннинг 2 фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар беради КазТАГ “Мой город” порталига таянган ҳолда.

“ЙТҲ 2 май соат 00.30да Уральск-Атиров трассасининг 180 кмда содир бўлди. Оқжойиқ туманининг Лбищенск поселкасида пассажир автобуси ва юғир юк ташувчи машина тўқнашиб кетди”, - дейилади ҳодиса гувоҳларига асосланиб чоршанба куни берилган хабарда.

ЖҚВ соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизматида ЙТҲ натижасида 2 киши ҳалок бўлганини маълум қилишди.

“Автобус ва юғир юк ташувчи машина ҳайдовчилари ҳалок бўлди. Уларнинг ҳар иккиси Ўзбекистоннинг 2 фуқароси бўлган. Улар тез ёрдам машинаси келгунга қадар вафот этишган. Яна бир жабрланган туман шифохонасига турли жароҳатлар билан ётқизилган”, - дея хабар қилишди ЖҚВ соғлиқни сақлаш бошқармасида.

Таъкидланишича, ЖҚВ ИИД кейинроқ изоҳ беришга ваъда берган. Бошқа тафсилотлар аниқланмоқда.

Сурат манбаи: http://dardas.mn/?p=22785

Янгилик билан ўртоқлашиш: