Қариндошлари 8 йилдан зиёд вақт давомида қидирилаётган ўзбекистонлик Қозоғистондан топилди
Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Қариндошлари 8 йилдан зиёд вақт давомида қидирилаётган ўзбекистонлик Н. Х. Соипов Қозоғистондан топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигидан хабар қилишларича, 03.09.1990-йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Н. Х. Соипов 2009-йилдан бери қариндошлари томонидан қидирилаётган бўлган. У Олма-Ота шаҳридаги Бош консулхона томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Жамбил вилоятида (Қозоғистон) топилди.
“Дипломатик ваколатхонанинг сўровига биноан Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Н. Соиповнинг қаерда эканлигини аниқлаш имконини берган тезкор-қидирув тадбирини амалга оширди. Фуқаро Н. Саиповга зарур руҳий-психологик кўмак кўрсатилди ҳамда Ватанга қайтиш сертификати берилди”, - дейилади хабарда.
Ҳозирги вақтда у қариндошлари билан Ўзбекистонга қайтмоқда, дейилади яна хабарда.
Сурат манбаи: из https://wemp.app