Арипов Қирғизистон ва Ўзбекистон узоқ танаффусдан сўнг иккитомонлама муносабатларнинг янги босқичини очганлигини айтиб ўтди

Дата: 15:20, 16-08-2017.

Тошкент. 16 август. ЎзТАГ – Қирғизистон ва Ўзбекистон узоқ танаффусдан сўнг яхши қўшничилик муносабатларнинг янги босқичини очишди. Бу ҳақида Ўзбекистан бош вазири Абдулла Арипов айтиб ўтди, деб хабар қилади КирТАГ.

“Биз икки мамлакат муносабатларининг янги босқичини очдик”, - деди А.Арипов чоршанба куни икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида.

“Ўзбекистон қўшни давлатлар, жумладан, Қирғизистон билан яхши қўшничилик муносабатларига амал қилади. Қирғизистон бизнинг яқин қўшнимиз ва ишончли ҳамкоримиз, биз умумий анъаналар, маданият ва маънавий қадриятларга эгамиз. Шу сабабли 7 йилдан кейин ўтаётган бугунги учрашув биз учун алоҳида аҳамиятга эга”, - деди у.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг таъкидлашича, икки мамлакат орасидаги илиқ муносабатларнинг бошланишига 2016 йилда президентлар Алмазбек Атамбоев ва Шавкат Мирзиёевларнинг ҳаракатлари туфайли асос солинди.

“Биз якуний хужжатларга қўшиладиган барча жиҳатларни келишиб олдик. Чегаралар демаркацияси ва делимитацияси бўйича учрашувлар ҳам муваффақиятли ўтишига умид қиламиз”, - деб қўшимча қилди у.

Олдин хабар қилингани каби, Бишкекда икки давлат бош вазирлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси иккитомонлама ҳукуматлараро комиссия ва давлат чегараларини  делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: