Арипов ва Медведев Тошкентда қўшма комиссия мажлисини ўтказади
Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош вазирлари Абдулла Арипов ва Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Тошкентда қўшма комиссия мажлисини ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"29-30 май кунлари ҳукумат раиси Д.Медведев Ўзбекистонга ташриф буюради. 30 май куни Д.Медведев ва А. Арипов Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари даражасида қўшма комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказадилар", - дейилади Россия ҳукумати матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, Д.Медведевнинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви ҳам режалаштирилган.
"Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-маърифий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Энергетика, саноат, транспорт, юқори технологиялар ва қишлоқ хўжалигида йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинади", - қайд этилади хабарда.
Ташриф доирасида турли соҳаларда ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма ҳужжатлар тайёрланмоқда.
Сурат манбаи: tvc.ru