Арипов ва Расулзода олий даражадаги ўзбек-тожик учрашувига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилдилар

Дата: 13:36, 17-07-2018.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Бош вазирлар Абдулла Арипов ва Қохир Расулзода олий даражадаги бўлажак ўзбек-тожик учрашувига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида 16-июл куни Фарғона шаҳрида (Ўзбекистон) бўлиб ўтган учрашувда сўз борди.

“Делегациялар таркибига вазирликлар ва идоралар, етакчи иқтисодий тузилмалар раҳбарлари киритилган. Бош вазирлар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини, аввало олий даражада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Тожикистон учрашувига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилдилар”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Шунингдек, жорий йилнинг март ойидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи ва Президент Э.Ш.Раҳмон билан музокаралари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

“Икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича амалга оширилаётган турли даражалардаги алоқаларнинг юқори самарадорлиги қайд этилди. Ўзаро савдодаги ўсишнинг ижобий динамикаси мамнуният билан қайд этилди. Савдо айланмаси 2018-йилнинг биринчи ярмида ўтган йилга нисбатан 35 фоиздан кўпроқга ошди”, - деб таъкидланади хабарда.

Таъкидланганидек, икки мамлакат иқтисодиёти бир-бирини тўлдиради ва географик қўшнилик ва паст транспорт харажатлари туфайли рақобат устунлигига эга.

“Савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида томонлар Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ва Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида икки давлат ишбилармон доиралари фаолияти учун қулай шароитлар яратишга келишиб олишди”, - дея қайд этилади хабарда.

Ўзбекистон томони Тожикистон Республикаси Президенти Э.Ш.Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида “Тожикистонда ишлаб чиқарилган” миллий саноат кўргазмасининг ҳамда биргаликдаги Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форумининг ўтказилишини қўллаб-қувватлади.

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида тўхталар экан, Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги биродарлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни ўтказиш борасидаги қўшма ҳаракатларни келишиб олишди.

Томонлар барча соҳалардаги икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштиришга содиқлигини ва уларни бунданда самарали ва сермаҳсул бўлишлиги учун барча зарур чораларни кўришга тайёр эканликларини яна бир бор таъкидлашди.

Бош вазирлар бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон-Тожикистон учрашуви давлатлараро муносабатларни янғи поғонага кўтаришига ҳамда икки давлатлар ва халқлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун янги истиқболларни очишига ишонч билдирдилар.

Фарғонадаги музокаралар якунида учрашув Баённомаси имзоланди.

Сурат манбаи: http://avesta.tj/2016/10/15/kurs-na-industrializatsiyu-tadzhikistana/

Янгилик билан ўртоқлашиш: