Арипов Ўзбекистон Қирғизистон билан ишончли мулоқотни давом эттириш ниятидалигини маълум қилди

Дата: 15:33, 17-08-2017.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Қирғизистон билан ишончли мулоқотни давом эттириш ниятида. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди, дея хабар қилади КирТАГ ҚР ҳукуматига асосланган ҳолда.

“Бугун Қирғиз Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев билан учрашувда кун тартибидаги кўплаб масалалар бўйича фикр алмашилди ва энг долзарб масалаларга эътибор қаратилди. Ўзбек томони конструктив муҳитда ўтган музокаралар якунларидан қониқиш ҳосил қилди”, - деб таъкидлади А.Арипов Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида ҳамкорлик бўйича иккитомонлама ҳукуматлараро комиссиялар ва Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари якунлари бўйича.

“Ўзбекистон Қирғизистон билан барча соҳаларда ишончли ва очиқ мулоқотни давом эттириш, шунингдек, ўзаро манфаатли барча йўналишларда кўптарафлама ўзбек-қирғиз ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун барча ҳаракатларни қилиш ниятида”, - дея таъкидлади Ўзбекистон бош вазири.

А.Арипов музокараларга тўхталар экан, “Ўзбек-қирғиз чегарасини ҳуқуқий расмийлаштириш бўйича самарали музокаралар алоҳида қониқиш уйғотади. Музокаралар якуни бўйича баённомалар имзоланди. Биз икки мамлакат тегишли муассасаларига ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва ишбилармонлик доиралари, тадбиркорлар ва вилоятлар ўртасида инвестиция алоқаларни фаоллаштириш бўйича топшириқлар бердик. Бизда яқин истиқболда ўзаро товар айланмаси ҳажмини сезиларли даражада яхшилаш, транспорт коммуникациялари салоҳиятини кенгайтириш ва олдимизда турган вазифаларни босқичма-босқич ечиш учун барча имкониятлар мавжуд”, - дея қайд этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: