Arla ўзбек бозорига кирмоқда

Дата: 17:00, 06-11-2017.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бўлган Arla ўзбек бозорига кирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.

UzReport маълумотига кўра, яқинда ушбу компания маҳсулотлари Ўзбекистон дўкон ва савдо тармоқларида пайдо бўлди. Сут маҳсулотлари рўйхатига 30 зиёд брендлар киради.

Эслатиб ўтамизки, Arla Дания, Швеция, Буюк Британия, Германия, Бельгия, Голландия ва Люксембургдаги 14 минг сут фермерларини бирлаштирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: