Армен Багдасаров Халқаро дзюдо федерациясининг медалини олди

Дата: 16:27, 07-10-2016.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон дзюдо федерациясининг раиси Армен Багдасаров бутун дунёда дзюдони ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Халқаро дзюдо федерациясининг олтин медалини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тақдирлаш маросими кеча 6 октябрда Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи турнир олдидан бўлиб ўтди. Мукофотни Осиё дзюдо федерациясининг президенти Обаид Заид Ал-Анзи топширди.

“Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳар йили дзюдо бўйича Гран-при мусобақасини юқори даражада ўтказади. Бу барча жиҳатларда – спорт инфраструктурасини тайёрлаш, делегацияларнинг яшаш шароитларида акс этади. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг сайъ-ҳаркатлари натижасида осиё дзюдосининг нуфузи йилдан йилга ошмоқда, унинг ишқибозлари кўпаймоқда”, - деб таъкидлади Обаид Заид Аль-Анзи.

Янгилик билан ўртоқлашиш: