Армрестлинг бўйича Ўзбекистон жамоаси жаҳон чемпионатида етти медални қўлга киритди
Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакиллари армрестлинг бўйича Венгриядаги жаҳон чемпионатида етти совринни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Sports.uz маълумотларига кўра, Назокат Солиева (55 кг) чап қўли билан курашда олтин медални олди. У шунингдек, ўнг қўл баҳсларида ҳам биринчи бўлди.
Ирода Кадирова (45 кг) чап ва ўнг қўл билан курашларда навбати билан олтин ва кумуш совринларни қўлга киритди.
Хумора Раҳмонқулова (ўнг қўл, 50 кг) жаҳон вице-чемпиони бўлган бўлса, Тулқинжон Йўлдошев (55 кг) икки олтин медалларни қўлга киритди.