Қарши шаҳрида янгиланган “Марказий” стадиони фойдаланишга топширилди

Дата: 18:15, 06-07-2017.

Қарши. 6 июл. ЎзТАГ – Қарши шаҳрида янгиланган “Марказий” стадиони фойдаланишга топширилди. Бу ерда “Насаф” футболь клуби ўз ўйинларини ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакат Футбол федерацияси маълумотларига кўра, 12 минг кишига мўлжалланган стадионда модернизация натижасида 21 минг томошабинга жой яратилди. Бу ерда замонавий инженер-коммуникацион ускуналар ўрнатилиб, “Kentucky bluegrass” навидаги сифатли чим ётқизилди.

Стадионнинг очилиш маросимида эстрада юлдузлари ва ёш ижрочилар иштирокида  концерт дастури ташкил этилди. Сўнгра Ўзбекистон кубоги чоракфиналининг учрашуви ўтказилди. Унда “Насаф” клуби “Қўқон-1912” жамоасини 4:1 ҳисобида енгди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: