Қаршида Дастурчилар тайёрлаш маркази очилди

Дата: 15:40, 08-09-2014.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Тошкент Давлат ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалида Дастурчилар тайёрлаш маркази очилди, деб хабар қилади Vkurse.uz.

Янги марказ халқаро стандартларга мувофиқ дастурий таъминот воситаларини ривожлантиришга қаратилган.

Марказнинг очилиши доирасида бу ерда «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришда Дастурчилар тайёрлаш марказларининг роли ва аҳамияти» мавзусидаги конференция ҳам бўлиб ўтди, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: