Қаршида ўғирлик жинояти тезкор тарзда очилди

Дата: 16:08, 21-12-2015.

Қарши. 21 декабр. ЎзТАГ - Қаршида ўғирлик жинояти тезкор суръатда очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Қарши шаҳар ИИБга Косон туманида яшовчи фуқаро томонидан Ўзбекистон кўчасида қаровсиз қолдирилган " VOLVO" русумли юк автомашинаси юкхонасидан 25 қоп ун маҳсулотларини ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди”, дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.

“Воқеа жойига этиб келган ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахсларнинг алоҳида белгилари аниқланди”, деб хабар қилинмоқда. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу шаҳарда яшовчи уч нафар фуқаро содир этганлиги аниқланиб, гумондорлар қўлга олинган.

Ҳозирда уларнинг бошқа мулкий турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: