Қаршида пляж футболи бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди
Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – 15-19 июл кунлари Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида пляж футболи бўйича VIII Ўзбекистон кубоги бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлги (ЎзТАГ).
“Турнирда бош соврин учун 7 жамоа кураш олиб боради, шундан 5таси Қашқадарё вилояти вакиллари. “Насаф”, “Шўртан”, “Машъал” ва “Дўстлик”дан ташқари Ўзбекистон кубогида Толлимаржон ИЭС жамоаси ҳам иштирок этади. Пляж футболига мўлжалланган мамлакатдаги ягона майдонга эга бўлган қашқадарёликларга “Когон” (Бухоро вилояти) ва “Локомотив” (Тошкент) жамоалари қаршилик қилишга ҳаракат қилиб кўрадилар”, – деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.
Бундан ташқари, 20-24 июл кунлари пляж футболи бўйича VII Ўзбекистон чемпионатини ҳам ўтказиш режалаштирилмоқда.