Қаршида Ўзбекистон мадҳияси муаллифига ёдгорлик ва музей қурилади
Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – Қаршида Ўзбекистон ҳалқ шоири, мамлакат мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповга ёдгорлик ўрнатилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида ўзбек шоирига ёдгорлик лойиҳаси билан танишди.
“Абдулла Орипов ўзбек адабиётини янги босқичга кўтарган нодир истеъдод соҳиби эди. Унинг юксак бадиий, теран фалсафий шеърлари халқимиз кўнглидан чуқур жой олган. Драматик ва публицистик асарлари, достон ва таржималари адабиётимиз ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилган”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.
Давлат раҳбари ҳайкал лойиҳасини такомиллаштириш, бу ерда Абдулла Орипов номидаги мактаб ва унинг ижодига бағишланган музей ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.