“Artemisс Medacareс Servicesс Limited” госпиталида операция қилинган болалар Ҳиндистондан Ўзбекистонга қайтишди

Дата: 17:30, 08-02-2017.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – “Artemisс Medacareс Servicesс Limited” госпиталида операция қилинган 5 нафар ёш болалар Ҳиндистондан Тошкентга қайтишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Соғлом авлод учун” фондининг хайрия тадбири доирасида туғма юрак нуқсони ташхисли бемор болаларнинг 5 нафари жорий йилнинг 25 январ куни ҳинд госпиталига жўнатилган эди. 

Ушбу операциялар Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти гранти ҳисобига молиялаштирилди.

Эслатиб ўтамизки, жумладан 2015 йил 30 октябрда Ҳиндистон Республикасининг “Artemis Medicare Services Limited” госпитали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги ўзаро уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди.

Ушбу ҳамкорлик битими доирасида Ҳиндистонлик шифокорлар фонд ҳисобида турувчи юртимиздаги юрак туғма нуқсонли бемор болаларни хорижда жарроҳлик амалиёти орқали соғломлаштиришмоқда. Ўтган даврда Фонд ҳисобида турувчи 26 нафар юрак туғма нуқсонли бемор болалар Ҳиндистон госпиталида жарроҳлик амалиёти орқали соғломлаштирилди.  

Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг Пундан Ча университети госпитали, Инха университети госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: