Артур Таймазов FILA Шарафлар залига киритилади

Дата: 22:57, 25-08-2014.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Спорт тарихидаги энг кўп совринли эркин кураш стилидаги спортчи, уч карра олимпиа чемпиони, олимпиа ўйинларининг кумуш медали совриндори, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Артур Таймазов Халқаро кураш федерацияси (FILA) Шарафлар залига киритилади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот Россия Спорт кураши федерацияси сайтида эълон қилинди.

Ундан ташқари Шарафлар залига 2013 йил декабрида фожеали равишда ҳалок бўлган Олимпиа ўйинларининг икки карра совриндори, тўрт карра жаҳон чемпиони Бесик Кудухов (Россия) номи ҳам киритилади.

Ушбу тадбирга доир тантанали маросим Ўзбекистон пойтахти Тошкентда 8-14 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамизки, Артур Таймазов – келиб чиқиши осетин бўлган курашчи бўлиб, у Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. Таймазов мамлакат спортчилари орасида энг юксак натижаларга эришганлардан биридир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: