Артур Таймазов ХОҚнинг уни Олимпиада-2008 олтин медалидан маҳрум қилиш ҳақидаги қарори устидан даъво қилади

Дата: 17:10, 07-04-2017.

Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – Артур Таймазов Халқаро олимпиа қўмитасининг уни 2008 йилги Пекин Олимпиадаси олтин медалидан маҳрум қилиш ҳақидаги қарори устидан даъво қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) курашчининг  Фейсбукдаги саҳифасига асосланган ҳолда.

“Олимпия чемпиони бўлиш болаликдан орзуим эди. Мен бунга бутун умримни бағишладим, соғлиғимни “ўртага қўйдим”. Мен ҳар доим ўз медалларимни ҳалол курашда ютиб келганман. Ҳеч қачон таъқиқланган препаратларни қабул қилмаганман. 16 йил давомида йилига бир неча марта допинг-намуналар топширганман ва уларнинг биттаси ҳам ижобий натижа бермаган”, - деб ёзди у.

Чемпион бўлганингда, деб ёзади Таймазов, ўз миллатинг, ўз халқинг номини тарихга олтин ҳарфлар билан ёзасан. “Бу дамда масъулият ҳиссини ўзгача тушуна бошлайсан: сен нафақат бир санга, балки сен орқали бутун халқингга ҳам қараб туришганларини сезасан. Ва хато, боз устига, қандайдир ноҳақ ҳаракатлар қилишга ҳаққинг йўқ. Ўзим учун, шунингдек, менга ишонган, мухлислик қилган, ҳар кунлик меҳнатимни кўрганлар учун мен ҳар доим уч карра Олимпия чемпиони бўлиб қолавераман”, - деб ҳисоблайди спортчи.

Оилам, яқинларим ва дўстларим менинг ғалабам билан бирга яшашди, бу менга ҳар доим куч берган ва олға интилишга ёрдам берган, деб давом этади у.

“Учинчи марта олтин медал учун курашаётганимда бутун жонажон Осетия мени қўллаб қувватлаб турганини ҳис қилдим ва бунинг ёрдамида ғалаба қозондим. Бизда курашни бошқача яхши кўришади ва мен медаллар йўлида ниатларни бошимдан кечирганимни биладиганлар учун барчаси тушунарли. Мамлакатимизда буюк спортчилар мисолида ёшлар тарбияланган ва тарбияланмоқда. Шу сабабли мен спортчининг тоза номини булғашга йўл қўймаслик зарур деб ҳисоблайман. Мен ХОҚнинг қарори устидан даъво қиламан”, - деб таъкидлади Таймазов.

Олдин биз ХОҚ Артур Таймазовнинг 2008 йилги Пекин олимпиадасидаги натижасини бекор қилган эди. ХОҚ маълумотига кўра, ушбу қарор спортчининг допинг-намунасини қайта текширувдан ўтказишдан кейин қабул қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: