“Асака” АТБ мижозлари пластик карталаридаги маблағларнинг 94,4% савдо нуқталарида ишлатмоқдалар

Дата: 13:08, 19-01-2017.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – 2017 йил январ ҳолатига “Асака” акционерлик тижорат банки (АТБ) мижозлари пластик карталаридаги маблағларнинг 94,4%: 2 621,4 млрд сўмдан 2 474,8 млрд сўми савдо нуқталарида ишлатилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк матбуот хизматидан маълум қилишларича, 2017 йил 1 январга келиб банк 1,73 млн дона пластик карточкаларни муомалага чиқариб, уларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 226 535 донага кўпайди.

Ўтган йилда “Асака” АТБ  савдо хизмат корхоналари, банк кассалари, коммунал тўловлар қабул қилиш жойларида 817 терминал ўрнатди ва уларнинг сонини 11 128 донага етказди.

MasterCard халқаро пластик карточкалари миқдори 9,3%га кўпайди ва 157 671 донани ташкил қилди, дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: