“Асака” банки 1,5 млндан зиёд пластик карталар чиқарди
Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 октябрига келиб “Асака” банки 1,57 млн пластик карталарни муомалага чиқарди. Бу кўрсаткич ўтган йилдаги муқобил кўрсаткичдан 199,7 мингтага ошиқ, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2015 йилнинг 9 ойида пластик карточкалар орқали амалга оширилган тўловлар миқдори 1 409,2 трлн сўмни ташкил қилди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 172,6 млрд сўмга ўсди”, - деб таъкидлашди банкда.
Савдо-хизмат корхоналари, банк кассалари, коммунал тўловларни қабул қилиш пунктларида ўрнатилган терминаллар сони 10146 донага етди ва бу ўтган йилгидан 373 дона кўпдир.
2015 йил 1 октябр ҳолатига пластик карточкалар орқали коммунал хизматлар учун амалга оширилган тўловлар ҳажми сезиларли даражада ўсиб, 50,6 млрд сўмга етди.
$1 = 2649,22 сўм


