“Асака” банки облигациялари бўйича 1,184 млрд сўм миқдордаги қарздорлигини узади

Дата: 18:05, 03-10-2014.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – “Асака” Давлат-акционерлик тижорат банки корпоратив облагациялари бўйича фоизлар сифатида 1,184 млрд сўм тўлаб беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Даромадлар тўлаб бериладиган корпоратив облагацияларнинг умумий сони 50 минг дона.

2010 йилда чиқарилган 20минг дона ҳар бир облигация учун 25,2 минг сўмдан тўланади. 2013 йилда чиқирилган қимматли қоғозлар бўйича эса, Кузатув кенгаши қарорига мувофиқ 22,6 минг сўмдан тўланади.

Банк облигациялари бўйича даромадлар тўлаш 15 октябргача давом этади.

$1 = 2367,40 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: