“Асака” банки ва жанубий кореянинг “Эксимбанк” банклараро келишув имзоладилар

Дата: 10:32, 23-09-2015.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – “Асака” банки ва жанубий кореянинг “Эксимбанк” $160 млнлик кредит линияси тақдим этиш ҳақида банклараро келишув имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва “Эксимбанк” раҳбари Ли Дук Хун ўтрасидаги музокаралар якунларидан маълум бўлди.

“Музокаралар доирасида Ўзбекистон ва “Эксимбанк” ўртасидаги инвестиция ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди”, – деб таъкидланади давлат рахбари матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамизки, “Эксимбанк” Ўзбекистоннинг Осиё-тинч океани минтақасидаги асосий ҳамкорларидан биридир. Унинг маблағлари ҳисобига Ўзбекистонда 1999 йилдан бери $935 млнлик лойиҳалар амалга оширилди. 2012 йилдан ҳозирга қадар қиймати $1,2 млрдлик лойиҳалар амалда. Яна $900 млнлик лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Жанубий Кореянинг банки Сургил кони асосидаги Устюрт газкимё мажмуи қурилишининг кредиторлариан биридир. Банк ушбу лойиҳа учун $1 млрд ажратади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: