“Асака” ўзбек банки 50 млрд сўмлик депозит сертификатлари чиқаради

Дата: 08:50, 11-04-2014.

Тошкент. 11 апрель. ЎзТАГ – “Асака” Давлат акционерлик тижорат банки умумий қиймати 50 млрд сўмлик ($22,05 млн) депозит сертификатлари чиқаради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банк бошқаруви қарорига биноан, бир депозит сертификатининг номинал баҳоси - 1 млрд сўм, жами банк томонидан 50 сертификат чиқарилади. Банк акционерлари умумий йиғилишининг янги эмиссияси ҳақидаги қарор Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан рўйхатга олинган.
Шунингдек, банк ўз олдида турган вазифалар ҳақида очиқ хабар қилди. Банк бошқаруви қарорига биноан, муассаса ялпи капитали ҳажмини 775 млрд сўмга ($342,75 млн) етказиш, кредит киритмаларини 25% ошириб, 2,7 трлн сўмга ($1,19 млрд) етказиш, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни 884 млрд. сўмга қадар ($389,8 млн) ошириш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: