“Асака” ўзбек банки аукцион савдоларида қиймати 6 млрд сўмдан ошиқ бўлган корхонани сотишни режалаштирмоқда

Дата: 10:46, 08-10-2014.

Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – “Асака” давлат акционерлик тижорат ўзбек банки аукцион савдоларида ўз балансида бўлган мева шарбатлари ишлаб чиқариш корхонасини сотишни режалаштирмоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Савдолар Ўзбекистон Банклар ассоциацисига қарашли Банклараро риэлторлик хизматлари маркази томонидан уюштирилмоқда.

Марказ маълумотларига кўра, шарбатлар ва концентратлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонанинг бошланғич қиймати 6,606 млрд сўм. Объект банк томонидан кўчмас мулк (ер майдонининг ҳажми 1,9 га, иншоотлар бўлган ер – 0,6 га) ҳамда технологик ускуналар мажмуи шаклида сотилмоқда.

Корхона Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган.

Савдоларда иштирок этишни истаган салоҳиятли инвестор корхона бошланғич қийматининг камида 1% миқдорида гаров пули киритиши зарур. Сотиб олиш ҳақидаги келишувдан кейин тўловни 7 йил давомида бўлиб тўлаш имконияти берилиши ҳам мумкин.

$1 = 2371,45 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: