“Асака” ўзбек банки бошланғич умумий қиймати 28,66 млрд сўм бўлган уч ишлаб чиқариш корхонасини сотади

Дата: 17:12, 11-08-2014.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – “Асака” давлат-акционерлик тижорат банки балансида бўлган уч ишлаб чиқариш корхонасини сотиши ҳақида эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Савдо ташкилотчиси бўлган “Kafolat-rielt” МЧЖ маълумотига кўра, банкнинг “Асака Коттон Импекс” (тиббий гигроскопик вата ишлаб чиқариш), “Осиё Асака Модель” (пойафзал ишлаб чиқариш), “Қоракўл Асака Текстиль” (пахта калаваси, трикотаж матолар ишлаб чиқариш ва уларга ишлов бериш) МЧЖ низом жамғармасидаги 100% улушлари савдога қўйилмоқда. Биринчи икки объект Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида, учинчиси эса – Бухорода жойлашган.

“Асака” банки корхоналар сотишдан жами 28,66 млрд сўм ($12,27 млн) даромад қўришни режалаштирмоқда, жумладан, “Асака Коттон Импекс”дан 7,876 млрд сўм ($3,37 млн), “Осие Асака Модель”дан 3,015 млрд сўм ($1,29 млн), Қоракўл Асака Текстил”дан – 17,772 млрд сўм ($7,6 млн) олиш кутилмоқда.

Савдоларда қатнашиш учун салоҳиятли инвестор корхоналар бошланғич қийматидан 1% миқдорда гаров пули киритишлари зарур.

Сотилиш ҳақида келишув имзоланганидан кейин тўлов 7 йилгача кўчиктирилиши имконияти мавжуд. Бунинг учун харидор 20 кун ичида олди-сотди битими суммасидан камида 15% ҳажмида аванс пули киритиши зарур. Қолган маблағлар тўлов графиги асосида тўлаб борилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: