“Асака” ўзбек банки қиймати $7,16 млнлик 2 ер майдонини ускуналар мажмуи билан бирга сотувга қўйди

Дата: 16:37, 15-09-2014.

Ташкент. 15 сентября. УзТАГ – “Асака” ўзбек банки қиймати $7,16 млнлик 2 ер майдонини ускуналар мажмуи билан биргаликда очиқ аукцион сотувига қўйди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Банклар ассоциациясининг Банклараро риэлторлик хизматлари маркази хабар берди.

Хабарга кўра, молия муассасаси майдони 1,8 га ва 1,05 га бўлган икки ер майдонини мармар ва гранитдан бадиий буюмлар ишлаб чиқариш ускуналари мажмуи ва ПЭТ-преформалар ишлаб чиқариш бўйича технологик ускуналар ўрнатилган мажмуи билан биргаликда сотишни режалаштирмоқда.

Икки ишлаб чиқариш объектининг умумий қиймати 16,88 млрд сўм бўлиб, навбати билан 12,655 млрд ва 4,226 млрд сўмни ташкил қилади.

Савдо шартларига кўра, аукцион савдолари ғолиблари объектлар бошланғич қийматининг 5% киритадилар. Кейинчалик инвесторлар бошланғич қиймат ва сотилиш баҳоси орасидаги фарқни бадалга қўшимча равишда тўлаб берадилар.

$1 = 2355,69 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: