“Асака” ўзбек банки облигациялар бўйича дивидендлар тўлашга деярли 2 млрд сўм йўналтиради

Дата: 15:46, 08-07-2014.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – “Асака” ўзбек акционерлик тижорат банки тўрт облигация эмиссиялари бўйича фоизли даромадлар тўлаши ҳақида эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)
Жами банк ўз акциядорларига 1,945 млрд сўм дивидендлар тўлайди.
Биринчи (20 минг дона) ва иккинчи (10 минг дона) эмиссиядаги облигациялар эгалари ҳар бир қимматли қоғозга 24,93 минг сўмдан даромад оладилар. Учинчи (10 минг дона) ва тўртинчи (30 минг дона) эмиссия облигациялари эгаларига эса 22,44 минг сўмдан тўланади.
Облигациялар бўйича фоизли даромадлар жорий йилнинг 15 июлига қадар тўланади.
“Асака” ўзбек акционерлик тижорат банки Ўзбекистоннинг энг йирик банкларидан бири ҳисобланади. 2014 йилнинг 1 апрелига келиб банкнинг ялпи активлари миқдори 4,84 трлн сўмга ($2,09 млрд) тенг бўлиб, 2013 йилнинг ушбу даврига нисбатан 991,8 млрд сўмга ошган. Банк ялпи капитали миқдори эса 100,1 млрд сўмга ошиб, 720,3 млрд сўмга ($311 млн) етган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: