“Асака” ўзбек банки умумий қиймати 470,291 млрд сўмлик икки қимматли қоғозлар эмиссиясини амалга оширади

Дата: 17:49, 17-09-2014.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – “Асака” Давлат акционерлик-тижорат банки (“Асака” ДАТБ) умумий қиймати 470,291 млрд сўмлик икки қимматли қоғозлар эмиссиясини (акция ва депозит сертификатлари) амалга оширади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳар икки эмиссия Ўзбекистон Хусусийлаштириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан рўйхатга олинган.

Акциялар чиқариш ҳақидаги қарор “Асака” банки акционерларининг умумий йиғилишида қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ, номинал қиймати 1,02 минг сўм бўлган 412,05 млн дона оддий исми кўрсатилган акциялар чиқарилади. Акцияларнинг умумий миқдори 420,291 млрд сўмни ташкил қилади.

Умумий қиймати 50 млрд сўмлик 50 дона депозит сертификатларини чиқариш банк бошқаруви томонидан таклиф этилди.

Эслатиб ўтамизки, “Асака” ДАТБ - Ўзбекистоннинг энг йирик банкларидан биридир. 2014 йилнинг 1 июлига келиб банк умумий активларининг миқори 4,717 трлн сўмни ташкил этди ва 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда 567,1 млрд сўмга кўпайди. Жорий йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича банк капитализацияси 123,6 млрд сўмга ўсиб, 759,2 млрд сўмга тенг бўлди.

$1 = 2359,56 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: