“Асака” ўзбек банкининг активлари деярли 6 трлн сўмга ўсди

Дата: 17:38, 27-07-2017.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – Банк жами активлари жорий йил биринчи ярми давомида 5 трлн 911,7 млрд сўмга ўсди ва 2017 йил 1 июл ҳолатига 13,56 трлн сўмни ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк маълумотларига кўра, банк жами капиталини 171 млрд сўмга ўсишига эришилди ва 1 147,1 млрд сўмга етказилди. Бунинг натижасида мижозлар сони 191,4 минг нафарга кўпайди ва уларнинг сони 1 млн 966,7 минг нафарни ташкил қилди.

Банк кредит қўйилмалари ҳажми 7 трлн 990,3 млрд сўмни ташкил қилди. Кредит қўйилмаларининг 7 трлн 690,2 млрд сўм миқдоридаги қисми узоқ муддатли кредитлардан иборат, шу жумладан, инвестицион кредитлар – 6 трлн 674,8 млрд сўмга тенг бўлди.

Ҳисобот даврида банк томонидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун 1 трлн 285,7 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди, 62,1 млрд сўм миқдорида лизинг хизматлари кўрсатилиб, лизинг портфели ҳажми 154,6 млрд сўмни ташкил қилди.

Кичик бизнес субъектларига 1 трлн 045,7 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга 472,7 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Таълим муассасалари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун 9,1 млрд сўмни ташкил этди, аёл тадбиркорларга 93,7 млрд сўм кредитлар берилди.

Аҳоли омонатлари қолдиғи 2017 йил 1 июл ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 218,8 млрд сўмга ўсди ва 924,7 млрд сўмни ташкил этди.

Омонатчилар сони 170 минг нафарга ўсди ва 1 млн 925 минг нафардан ошди.

“Асака” банки тизимида 26 филиал, 86 мини-банк ва 256 чакана банк хизматлари кўрсатиш пунктлари фаолият юритмоқда.

$1=4070,38 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: