Асакадаги автомобиль заводи қайта иш бошлади

Дата: 16:32, 06-09-2016.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Асакадаги GM Uzbekistan автомобиль заводи профилактикадан сўнг ишлаб чиқариш фаолиятини қайтадан йўлга қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Режали-эҳтиётдан қилинадиган ишлар жадвалида кўзда тутилган барча чора-тадбирлар муваффақиятли якунланиб, бугундан (5 сентябрь – ЎзТАГ) Асака автозаводидаги ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилди”, – деб таъкидлашди GM Uzbekistanда.

Айни пайтда завод кўзда тутилган режа параметрларига мувофиқ тарзда штат режимида ишламоқда.

Эслатиб ўтамизки, режали профилактика ишлари 2016 йилнинг августида ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: